platina.uz

Метан заправкалари иш вақти яна қисқартирилди

Бунга газ босими пасайиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Жамият
12 декабрь 2023 йил
Метан заправкалари иш вақти яна қисқартирилди

Бугундан Ўзбекистон бўйлаб метан заправкалар фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" маълум қилди.

Хабарда "айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани, шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилгани" маълум қилинган.

Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланади.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойи бошида, об-ҳаво кескин совиши ҳақида хабарлардан сўнг Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти 06:00 дан 15:00 гача этиб белгиланганди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2023 йил 7 октябрдан Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали газ экспорти бошланганди.

Июн ойида Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олиши белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+