Рус гази қаерда? Заправкалар ёпилиши газ пастлиги билан изоҳланди

2023 йил 7 октябрдан Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали газ экспорти бошланганди. 

Жамият
8 декабрь 2023 йил
Рус гази қаерда? Заправкалар ёпилиши газ пастлиги билан изоҳланди

Россиядан катта миқдорда газ экспорт қилинаётгани айтилганига қарамай, Ўзбекистонда метан заправкалари иш вақти чеклана бошлади. “Ҳудудгазтаъминот” АЖга кўра, бу аҳоли талаби ортиши ва газ босими пасайиши билан боғлиқ. 

 "Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ шуни маълум қиладики, мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошди. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли истеъмолининг кўпайишига, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келди.

Қолаверса, 7 – 16-декабр кунлари оралиғида кутилаётган (8 декабрда 0 даража, 12-декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти. Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.

Мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республикамизнинг барча ҳудудида киритилди", дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали газ экспорти бошланганди.

Июн ойида Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди. 

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олиши белгиланган. 

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+