“Метан заправка”лардаги иш вақтлари маълум қилинди
Қўшни давлатда юз берган техноген офат оқибатида Ўзбекистонга газ импорти вақтинча тўхтатиб қўйилганди.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида метан газ шохобчаларининг иш тартиби белгиланди.
Унга кўра:
- Тошкент шаҳрида 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси тонгги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар;
- Андижон вилоятида 143 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси тонгги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар;
- Наманган ва Хоразм вилоятларида тонгги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар;
- Қорақалпоғистон, Фарғона, Сирдарё, Навоий, Сурхондарё вилоятларида тонгги соат 06:00 дан кечки соат 18:00 га қадар;
- бошқа вилоятларда тонгги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар ишлайди.
Бундан ташқари вақтларда "заправка"лар ёпиқ бўлади.
Эслатиб ўтиш керак, қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани учун чекловлар киритилган эди.