Метан заправкалар фаолиятига чекловлар киритилади
Чекловлар маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графиклар асосида жорий этилади.

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига чекловлар киритилади.
Қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарганлиги сабабли қуйидаги зарур чоралар кўрилмоқда, дея хабар беради Энергетика вазирлиги.
Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.