platina.uz
Жамият

Зангиотадаги заправкада ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди

Газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида ўрнатилган пропан сақлаш сиғими ва пропан газ ташишга мўлжалланган махсус автомобилда портлаш рўй берган.

Зангиотадаги заправкада ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди

Зангиотадаги заправкада ёнғин юз берди. Уч киши жароҳатланган.

16 июл куни соат 22:46 да Тошкент вилояти ФВББга, Зангиота туманидан ўтган М-39 автомобил йўлида жойлашган автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида ўрнатилган пропан сақлаш сиғими ва пропан газ ташишга мўлжалланган махсус автомобилда чақнаш рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга тезкорлик билан етиб боришган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки, маълумотларга кўра уч нафар фуқаро тан жароҳати олиб, тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилгани маълум қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid