Метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланиши мумкин
Ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши бўйича хабар ортидан Энергетика вазирлиги аҳоли ва ижтимоий объектларни барқарор энергия билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 9–11 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси шимолда −7 даражагача, бошқа ҳудудларнинг айрим жойларида −1…−2 даражагача пасайиши мумкин.
Энергетика вазирлиги совуқ кунларда аҳоли ва ижтимоий объектларни барқарор энергия билан таъминлаш чораларини кўрмоқда. Газ таъминотида хонадонлар, мактаблар, боғчалар ва шифохоналарга устуворлик берилади.
Зарурат туғилганда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланиши мумкин. Чекловлар ҳокимликлар билан келишилган график асосида жорий этилади ва истеъмолчилар олдиндан хабардор қилинади.





