platina.uz

Заправкалардаги чекловга изоҳ берилди

Platina.uz сўровига нисбатан Энергетика вазирлиги матбуот хизмати газ заправкаларидаги чекловларга изоҳ бериб ўтди.

Жамият
12 декабрь 2023 йил
Заправкалардаги чекловга изоҳ берилди

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, заправкалардаги чекловлар газ йўқлигидан эмас, босим камлиги, юклама кўплиги билан боғлиқ.

"Газ заправкаларда лимит бўйича чеклов йўқ. Фақат бир нарсани тушунишингларни истардик: оддий истеъмолчи, яъни сизу биз ҳам, ижтимоий соҳа объектлари, яъни мактаблар, касалхоналар, болалар боғчаларини иситишга хизмат қилувчи иссиқлик марказлари ҳам, тадбиркорлик субъектлари ҳам, электр энергияси ишлаб чиқариб, бизга етказиб берадиган электр станциялари ҳам, метан заправкалар ҳам битта катта қувурдан келаётган табиий газни олади. Ҳаммаси баравар ишлаган маҳалда уларнинг ҳар бирида ўз-ўзидан босим пасайиши турган гап", деди вазир матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев.

Унинг қўшимча қилишича, биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини, қолаверса, электр станцияларни табиий газ билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш мақсадида сутканинг эҳтиёж ўта ортган вақтларида айрим чекловларни киритишга тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, газ заправкалари фаолияти аввалига 06:00-15:00 гача, бугундан эса 06:00-12:00 гача қисқартирилган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+