Навоийдаги даҳшатли аварияда 2 киши ҳалок бўлди
Ҳозир терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий шаҳрида юз берган мудҳиш ЙТҲда икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, 15 январ куни соат 02:00ларда, Навоий шаҳрида A.Н исмли ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақтда, “VOLKSWAGEN” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси O.Н автомашинани Ислом Каримов кўчасининг “Макро” савдо мажмуаси йўналиши бўйича бошқариб келиб, “Матиз”нинг орқа қисмига тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ҳодиса натижасида “Матиз” автомашинасининг орқа ўриндиғида бўлган йўловчилар Э.У ҳамда О.Ғ лар олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал Россиянинг Пенза вилоятида етти ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган ва уларнинг жасади Ўзбекистонга келтирилганди.