platina.uz
Жамият

Навоийда автобус ЙТҲга учради: икки киши ҳалок бўлди

Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган. 

Навоийда автобус ЙТҲга учради: икки киши ҳалок бўлди

Навоийда автобус ЙТҲга учради: икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Навоий ИИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 5 январ куни тахминан Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168 км.лари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра салонида 47 нафар йўловчиси бўлган “Zhong Tong Bus” русумли (техник жиҳатдан соз бўлган) автобусни “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 1986 йилда туғилган фуқаро Ш.Х. (ҳайдовчи 17 йиллик стажга эга) рул бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.

Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid