Тошкент вилоятида яна 2 ҳоким ишдан кетди
Тошкент вилояти ҳокими қарори билан яна иккита туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Жамият
3 август 2023 йил
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қарори билан яна иккита туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Хусусан, Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ва Зангиота тумани ҳокими Абдивахоб Тамикаев лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимларини ҳам ишдан олганди.