Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари ва икки ҳоким ишдан олиб ташланди
Жорий йилда қурилиши режа қилинган 114 та кўп қаватли уй-жойлардан бугунги кунгача атиги 9 таси фойдаланишга топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ўтаётган видеоселектор йиғилишда қатор амалдорларни ишдан олди.
Жумладан:
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев, Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов ва Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилинди;
- вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга масъул ўринбосари Н.Шарипов, қурилишга масъул ўринбосари Ш.Маҳмудовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.
Жорий йилнинг олти ойида вилоятда хизматлар ҳажми 7,3 фоизга ўсган бўлса-да, бу кўрсаткич Қибрай ва Янгийўл туманларида 1 фоизга ҳам етмайди.
Жорий йилда қурилиши режа қилинган 114 та кўп қаватли уй-жойлардан бугунги кунгача атиги 9 таси фойдаланишга топширилди.