Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Отабек Турсунов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди.
Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи
Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Отабек Турсунов меҳнат фаолиятини 2004 йилда Андижон шаҳар «Саноат қурилиш темп» масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Д. А. Қўчқоровнинг котибиятининг бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчи каби масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал президент йиғилишида Тошкент вилояти ҳокимининг икки биринчи ўринбосари ишдан олинганди.