platina.uz

Эркин Муҳитдинов лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ишдан олинди. Бунга унинг фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани сабаб бўлган. 

Жамият
15 октябрь, 17:28
Эркин Муҳитдинов лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ишдан олинди.

Президент ўтказаётган йиғилишда вилоятда камбағалликни қисқартириш режалари кўриб чиқилди.

Президент вилоятда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида келаси йили 116 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисоб-китобларни маъқулламади.

“Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишини ўзи уят”, - деди давлатимиз раҳбари.

Масалан, Тошкент вилояти кичик бизнес орқали аҳоли ишли қилиш бўйича республикада энг охирги ўринларда турибди. Вилоят саноатининг атиги 25 фоизи кичик бизнесга тўғри келади. Ёки, оилалар даромадида кичик бизнес улуши 1,5 фоизни ташкил қилади.

Вилоятдаги 12 минг вакант ўриннинг 2 мингтаси ободонлаштириш, гул экиш, кўча супириш каби малака талаб этилмайдиган меҳнатга мансуб. Лекин, иш излаб юрган 2 минг аҳолини бу ишларга жалб қилиш ўрнига, уларга ҳар йили 4 миллиард сўм ишсизлик нафақаси тўланмоқда.

Фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ бошқа бир ўринбосар Ботир Алимбеков иишдан кетганди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+