Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
У аввал Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотларда ишлаган.
Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан Қорабоев Хуршид Абдуваҳобович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Хуршид Қорабоев 1987 йил Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Тошкент вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида биринчи тоифали мутахассис вазифасида бошлаган. 2011-2016 йилларда у мазкур ташкилотда етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири ўринбосари, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, у Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси, Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Хуршид Қорабоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойида ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Ботир Алимбеков президент йиғилишида ишдан олинганди.