platina.uz

Сирдарёда учта лойиҳа учун миллиардлар сарфланади

Шунингдек, яна бир фармойиш билан ушбу туманга 500 миллион сўм ажратилди.

Иқтисод
19 август 2023 йил
Сирдарёда учта лойиҳа учун миллиардлар сарфланади

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Боёвут тумани, Тинчлик МФЙ ҳудудини обод қилиш, кўкаламзорлаштириш ва бошқа харажатлар учун бир миллиард сўм ажратди.

Шунингдек, яна бир фармойиш билан ушбу туманга 500 миллион сўм ажратилди. Бу пул туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолига қулай яшаш шароитларини яратишга сарфланиши маълум қилинган. Маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан олинади.

Шунингдек, вилоятда хусусий шериклик асосида иситиш тизимига ўтаётган ижтимоий соҳа тизимини модернизация қилиш боғлиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатларига бир миллиард сўм ажратилади.

Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилояти маъмурий-ҳарбий секторининг "Йўл харитаси"га киритилган тадбирларни молиялаштириш учун икки миллиард сўм маблағ ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+