platina.uz

Бухоро вилояти ҳокими бюджетдан икки миллиард ажратди

Қоракўл ва Ромитан туманларидаги ҳарбий взводларнинг  маъмурий биноларини қуриш учун 500 миллион сўмдан берилади.

Иқтисод
19 август 2023 йил
Бухоро вилояти ҳокими бюджетдан икки миллиард ажратди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилояти маъмурий-ҳарбий секторининг "Йўл харитаси"га киритилган тадбирларни молиялаштириш учун икки миллиард сўм маблағ ажратди.

Бу ҳақда ҳокимнинг фармойиши эълон қилинди.

Жумладан, Когон туманида жойлашган ҳарбий-дала машқ майдонини асфалтлаштириш ва шағаллаштириш учун бир миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Қоракўл ва Ромитан туманларидаги ҳарбий взводларнинг маъмурий биноларини қуриш учун 500 миллион сўмдан берилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими айрим фуқароларнинг дастлабки бадал пулларини қоплаш ва субсидия ажратиб бериш учун жами 74,2 млрд. сўм ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+