platina.uz

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Ашуров Жамол Ражаббоевич эса халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб сайланган. 

Жамият
6 ноябрь, 16:32
Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги.

Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши қарори билан Ботир Зарипов вилоят ҳокимлигига тасдиқланди.

Ботир Зарипов номзоди Ўзбекистон президенти томонидан тақдим этилган.

Шунингдек, Ашуров Жамол Ражаббоевич халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

Жамол Ашуров.

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси сайланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+