platina.uz
Жамият

Анвар Ҳамроев Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди

У аввал Бухоро тумани статистика бўлими мутахассиси, Бухоро тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори, Когон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати котибият мудири лавозимларида ишлаган.

Анвар Ҳамроев Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Анвар Ҳамроев Бухоро вилояти, Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Халқ депутатлари Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

​Вилоят ҳокими Ҳаёт Ҳасанович Давлатовнинг Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганлиги муносабати билан уни Пешку тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.

​Шундан сўнг Ботир Зарипов 2020 йилдан бери вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Ашурович Ҳамроев номзодини Пешку тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

​Анвар Ҳамроев 1978 йилда Бухоро туманида туғилган, 1997 йилда Бухоро кооператив техникумини ва 2003 йилда Бухоро давлат университетини битирган, мутахассислиги - молиячи ва иқтисодчи.

​Меҳнат фаолиятини Бухоро тумани статистика бўлими мутахассиси лавозимида бошлаб, Бухоро тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори, Когон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати котибият мудири лавозимларида ишлаган.

​Якунда Анвар Ҳамроев Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid