platina.uz

Пешку туманида ҳам ҳоким ўзгарди

Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ҳаёт Давлатов ушбу лавозимга тасдиқланди. 

Жамият
7 кун аввал, 10:15
Пешку туманида ҳам ҳоким ўзгарди

Ҳаёт Ҳасанович Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Халқ депутатлари Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Ваҳоб Ҳамидович Қаҳҳоровни Пешку тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.

Шундан сўнг Ботир Зарипов 2021 йилдан бери Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ҳаёт Ҳасанович Давлатов номзодини Пешку тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Ҳаёт Ҳасанович Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.

Аввалроқ Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+