Аэропортда яна такси можароси: аранг тартибланган ҳудуд ва монополия эътирози

Эслатиб ўтамиз, аэропорт ҳудудида ягона такси хизмати 2022 йил 12 сентябрдан ишга тушганди.

Жамият
27 июль 2023 йил
Аэропортда яна такси можароси: аранг тартибланган ҳудуд ва монополия эътирози

Тармоқда аэропортдаги ягона такси хизмати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси буни ноқонуний дея топган бўлса, аэропорт маъмурияти такси хизмати ҳудудда тартибни таъминлаётганини иддао қилди. 

Қўмитага кўра, Uzbekistan Airports АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни 16-моддаси бешинчи хатбошиси ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни 11-моддаси учинчи қисми талаблари бузилган.

Ҳатто Uzbekistan Airports мазкур масала юзасидан икки марта судга мурожаат қилди. 

Лекин на Тошкент туманлараро маъмурий суди, на Тошкент шаҳар маъмурий суди  Uzbekistan Airports талабини қондирмади. 

"Такидлаш жоиз, ягона такси хизмати фаолият кўрсатган йил давомида аэропорт ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи компанияга бирорта ҳам шикоят келиб тушмаган, аксинча, йўловчилар доим ижобий фикр билдиришмоқда. Бир йил олдинги ҳолатга қайтадиган бўлсак: ижтимоий тармоқлар ва турли идораларга, Президентнинг Виртуал қабулхонасигача аэропортни тозалаш талаби билан доимий мурожаатлар келиб тушган. Эски машиналар, одобсиз ҳайдовчилар, қиммат нархлар, шунингдек, бир неча талончилик ва йўловчиларни калтаклаш ҳолатлари – бугун Uzbekistan Airports буларнинг барчасини ҳеч бўлмаганда ўз ҳудудидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди. 

Энди йўловчи расмий такси хизматларидан фойдаланиши ёки такси агрегаторлари Яндекс, MyTaxi ва ҳоказоларни энг яқин автотураргоҳга (терминалдан 50-100 метр масофада) чақириши мумкин, у ерда эса таксилар учун 10 дақиқа бепул туриш вақти берилади.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airports Олий судга кассация шикояти билан, шунингдек, такси хизматлари учун янги компанияларни танлаш йўли билан, қўмитанинг буйруғини бекор қилиш учун мурожаат қилмоқчи" дейилади аэропорт расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аэропорт ҳудудида ягона такси хизмати 2022 йил 12 сентябрдан ишга тушганди. Ушбу такси хизматларининг энг минимал нархи 30 минг сўмдан бошланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+