Тошкент аэропортида такси хизмати кимошди савдосига қўйилди

Барча лотларда компаниялар риоя қилишлари керак бўлган батафсил техник топшириқлар мавжуд.

Жамият
22 сентябрь 2023 йил
Тошкент аэропортида такси хизмати кимошди савдосига қўйилди

“Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси E.auksion.uz платформасида “Тошкент” аэропортида такси операторлари учун жой ижараси учун учта лотни қайта жойлаштирди. Биринчи аукционлар буюртмачи томонидан техник шартларга қўшимчалар ва тушунтиришлар киритилгани сабабли ўтказилмаган.

Тошкент халқаро аэропортининг умумий учиб келиш залида  яна бир такси хизмати пайдо бўлади.  Такси операторлари, шунингдек, CIP учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминалининг  келиш зали учун алоҳида танланади.

Барча лотларда компаниялар риоя қилишлари керак бўлган батафсил техник топшириқлар мавжуд. Хусусан, ариза берувчи компания ишлаб чиқарилганига уч йилдан ортиқ бўлмаган, бензинда ишлайдиган ёки электромобиллар паркига эга бўлиши керак. Компания ўзбек, рус ва инглиз тилларини бошланғич билимга эга бўлган малакали ҳайдовчиларни расман ишга олиши шарт. Автомобиллар брендланган бўлиши ва ҳайдовчилар махсус форма кийишлари керак. Компания йўловчилар учун нақд пул, маҳаллий ва хорижий тўлов тизимларининг банк карталарини қабул қилиш имкониятини тақдим этиши керак бўлади.

Ҳар учала лот бўйича ҳам савдолар жорий йилнинг 3 октябр куни E.auksion.uz сайтида бўлиб ўтади. Ким ошди савдосида техник топшириқда кўрсатилган талабларга жавоб берадиган барча манфаатдор компаниялар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси аэропортдаги такси хизматини ноқонуний дея топган, “Uzbekistan Airports”  судда ютқазганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+