Навоийда бюджетдан миллиардлар ажратилди
"Фуқаролар жамғармаси" эса 4 млрд. сўм пул олади.
Навоийда "Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларини бажариш, инфратузилма объектларини қуриш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида" маҳаллий бюджетдан 51,4 млрд. сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши қарорида гап боради.
Жумладан, маблағлар вилоят ҳокимлиги, уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси, касаба уюшмалари, "Ягона буюртмачи" ДУК ва бошқа ташкилотларга йўналтирилади.
Масалан вилоят ҳокимлигига маъмурий бинодан фойдаланиш, сақлаш ва коммунал тўлов харажатлари учун 1,5 млрд. сўм берилади. "Ёшлар дафтари" жамғармасига 4 млрд. сўм, "Аёллар дафтари"га 2 млрд. сўм, "Саҳоват ва кўмак" жамғармасига 2 млрд. сўм тақдим этилади.
"Фуқаролар жамғармаси" эса 4 млрд. сўм пул олади.
Кармана туманидаги Маданият биносини реконструкция қилиш учун 1 млрд. сўм берилиши кўзда тутилган. Вертолёт қўниш майдончаси учун 500 млн. сўм берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида турли харажатлар учун 7 млрд. сўм берилиши маълум бўлганди.