Путин ҳам Шавкат Мирзиёевни табриклади

Табрик матни Кремл расмий сайтида эълон қилинган. 

Сиёсат
24 июль 2023 йил
Путин ҳам Шавкат Мирзиёевни табриклади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.

Табрик матни Кремл расмий сайтида эълон қилинган. 

"Сиз Ўзбекистон фуқаролари орасида ғоят юксак обрў-эътиборга эгасиз, буни яқинда бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари ҳам тўлиқ тасдиқлади. Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан ишонч билан олға бормоқда, ўз манфаатларини жаҳон миқёсида самарали ҳимоя қилмоқда.

Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, турли соҳалардаги самарали икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта шахсий ҳисса қўшяпсиз.

Мен муносабатларимизни юқори баҳолайман. Икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз" дейилади табрик матнида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев 66 ёшни қарши олмоқда, бироз аввал Туркманистон президенти Ўзбекистон раҳбарини табриклаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+