Шавкат Мирзиёев Москвада Путин билан учрашди
Учрашувда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.
8 май куни Москва шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияда бўлиб турибди. Бугун у Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги парадида фахрий меҳмон сифатида қатнашади.
Президент 8 май Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисидаги нутқ сўзлади. Давлат раҳбари нутқида ЕОИИга аъзо давлатлар билан савдо тўсиқларини бартараф этишга тайёрлигини билдирди.