Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон мулоқоти ўтказди
Унда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари, халқаро ва минтақавий долзарб мавзулар муҳокама қилинган.
Сиёсат
15 август, 14:17
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Кремл матбуот хизматига кўра, унда "турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари кўриб чиқилган".
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб мавзулар, жумладан, Россия Федерациясининг БРИКС ассоциациясидаги жорий раислиги бўйича ҳам муҳокама ўтказилган.
Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашда давом этиш ниятларини тасдиқладилар, дейилади хабарда.