Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган кунига таклиф қилди
Қайд этиш керак, 7 октябрда Владимир Путин ўзининг 71 ёшини қарши олади.
Шавкат Мирзиёев 5-7 октябр кунлари расмий ташриф билан Россияга боради. Уни Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган.
Қайд этиш керак, 7 октябрда Владимир Путин ўзининг 71 ёшини қарши олади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Москва шаҳрида икки давлат етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Мирзиёев Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.
Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, миграция ва гуманитар соҳаларда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади, дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Татаристонга ташриф буюриб, республика Раиси Рустам Минниханов билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.