Шавкат Мирзиёев Путин билан мулоқот ўтказди

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. 

Сиёсат
29 ноябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев Путин билан мулоқот ўтказди

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон Президентининг яқинда Москвага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 6-7 октябр кунлари Россияга ташриф буюрганди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти РФ раҳбари билан Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим йўналишлари бўйича музокара ўтказган. Жумладан, 7 октябрдан Россиядан Ўзбекистонга табиий газ экспорти амалга ошира бошланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+