Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевни биринчи бўлиб табриклади
Бугун Шавкат Мирзиёев 66 ёшга тўлди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга туғилган куни муносабати билан табрик йўллади, дея хабар бермоқда “Бетараф Туркманистон” газетаси.
Бугун Шавкат Мирзиёев 66 ёшга тўлди.
"Сизнинг доно ва узоқни кўзлаган сиёсатингиз туфайли Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди. Бугун Ўзбекистонда халқ фаровонлигини, мамлакатимизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда", – дейди Туркманистон раҳбари ўз табригида.
Президент Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликка тўхталар экан, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатлари анъанавий тарзда мустаҳкам қўшничилик, тенг ҳуқуқлилик, ҳурмат ва ўзаро ёрдам ришталарига асосланганини таъкидлади, дейилади хабарда.
Бердимуҳамедов табрик сўнггида Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва Ўзбекистон халқига фаровонлик тилаган.