platina.uz

Путин исёнчи "вагнерчилар"га таклиф билан чиқди

Президентнинг айтишича, "қўзғолон ташкилотчилари ўз халқига хиёнат қилдилар".

Жаҳон
27 июнь 2023 йил
Путин исёнчи "вагнерчилар"га таклиф билан чиқди

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин мурожаат билан чиқди ва яна исёнчи "Вагнер" аъзолари ҳақида гапирди.

Путинга кўра, жамият ва ҳокимият конституциявий тузумни қўллаб-қувватлашда юқори бирлик кўрсатди.

Президентнинг айтишича, "қўзғолон ташкилотчилари ўз халқига хиёнат қилдилар".

Путин "Вагнер" жангчиларига учта вариантни таклиф қилди:

— мудофаа вазирлиги сафларида хизматни давом эттириш;

— уйга қайтиш;

— Беларусга жўнаб кетиш.

"Мен берган ваъда бажарилади. Такрор айтаман, танлов ҳар бирингизнинг ўз ихтиёрингизда, аммо бу ўз фожиали хатосини тушунган россиялик аскарларнинг танлови бўлишига ишонаман”, — деган Путин.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Евгений Пригожин бошчилигидаги "Вагнер" гуруҳи Ростов шаҳрини эгаллаганди. Путин бу ҳолатни орқадан пичоқ уриш дея атади. Кечга бориб, Пригожин Беларус президенти Лукашенко орқали музокараларга рози бўлгани хабар берилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+