platina.uz
Жаҳон

Манба: Зеленский Трамп-Путин учрашувида қатнашиши мумкин

Украина раҳбари ҳудудлар бўйича Россияга ён бериш бўлмаслигини таъкидламоқда. 

Манба: Зеленский Трамп-Путин учрашувида қатнашиши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ва америкалик ҳамкасблари Владимир Путин ва Доналд Трампнинг Аляскадаги учрашувида иштирок этиши мумкин.

Бу ҳақда Американинг CBS телеканали Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига асосланиб хабар бермоқда.

Гап нима ҳақида?

15 августда Путин Аляскада Трамп билан учрашади. Музокаларнинг асосий мавзуси Украина бўлиши кутилмоқда.

Украина томони эса ўз иштирокисиз келишувлар эришиб бўлмаслигини таъкидламоқда.

“Кейинги жума кунги саммит режалари ҳали ҳам ноаниқ ва Украина президенти Владимир Зеленский қандайдир тарзда унда иштирок этиши эҳтимоли бор”, — деди манба.

9 август куни Доналд Трамп Владимир Путин билан учрашуви 15 август куни АҚШнинг Аляска штатида бўлиб ўтишини маълум қилди. У бошқа тафсилотларни келтирмади.

Владимир Зеленский эса Киев томонидан Россия ва АҚШ етакчилари муҳокама қилиши мумкин бўлган "ҳудудий имтиёзлар" ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг фикрича, бу Украина конституциясига зид.

Путин-Трамп саммити

Ойлар мобайнидаги мулоқотлардан сўнг АҚШ ва Россия раҳбарлари учрашишга келишди. Унда томонлар Украина масаласида бир тўхтамга келиши ва урушни тўхтатиши мумкин. Турли манбаларга кўра, АҚШ Донецк, Луганск ва Қримни реал вазият нуқтаи назардан тан олишга кўнган ҳолда, урушни тўхтатмоқчи.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid