Россияда ички вазият кескинлашмоқда. Асосий воқеалар
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари бўлаётган воқеалардан бохабар қилинганини билдирди.
Россиянинг йирик шаҳарларида хавфсизлик кучайтирилмоқда, кўчаларда ҳарбий техникалар тўпланмоқда, бу вазиятнинг кескинлашаётганидан далолат бериши мумкин.
Дастлаб "Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати асосчиси Евгений Пригожин 23 июн тунида мурожаат билан чиқди. У Россия Мудофаа вазирлиги кучларини ҳарбий ширкат лагерларига ракета зарбалари беришда айблади. ОАВда вагнерчилар ва Мудофаа вазирлиги ўртасидан тўқнашувлар бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар янгради.
Россия Мудофаа вазирлиги Пригожиннинг баёнотларини ёлғон дея атади, бир қатор генераллар вагнерчилар мурожаат қилиб чиқди, ҳатто генерал Владимир Алексеев вазиятни "давлат тўнтаришига уриниш" дея баҳолади.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари бўлаётган воқеалардан бохабар қилинганини билдирди.
Россия шаҳарларида ҳарбийлар ва техникалар тўплана бошлади. Жумладан, Пригожин кучлари Ростовга бораётгани хабари тарқалгач, шаҳарда хавфсизлик кучайтирилди. Москва мэри Сергей Собянин эса пойтахтда "антитеррор операция бошланганини" эълон қилди.
Федерал Хавфсизлик хизмати Пригожинни исёнда айблаб, иш очганини эълон қилди.
Ҳозирда Россия ичкарисида ўзаро ҳарбий тўқнашувлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида бошида ҳам Евгений Пригожин атрофида кескин вазият юзага келганди. Ўшанда у Бахмут учун жангларда ўқ-дорилар етишмаётганидан нолиб, Россия мудофаа вазирлиги раҳбарияти шаънига кескин гаплар гапирганди.