"Орқадан пичоқ уриш": Путин халққа мурожаат билан чиқди
Россия президентининг айтишича, "ҳар қандай ички можаро давлат учун ҳалокатли таҳдиддир".
Россия президенти Владимир Путин давлат телеканаллари орқали мурожаат билан чиқди ва мамлакатдаги вазиятга баҳо берди.
Ўз чиқишида Путин "Вагнер" ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожиннинг ҳаракатларини "хоинлик" ва "орқадан зарба бериш" деб атаган.
"Россия жанубида, Ростовда аҳвол мураккаблигича қолмоқда. Ким мазкур қўзғолонни қўллаб-қувватласа ёки қўшилса, шубҳасиз қаттиқ жазо олади. Қуролли кучларга вазиятни бартараф этиш учун тегишли буйруқлар берилди" — дея таъкидлаган Путин.
Россия президентининг айтишича, "ҳар қандай ички можаро давлат учун ҳалокатли таҳдиддир".
Эслатиб ўтамиз, Евгений Пригожин 23 июн тунида мурожаат билан чиқиб, Россия Мудофаа вазирлиги кучларини ҳарбий ширкат лагерларига ракета зарбалари беришда айблаганди.
Шундан сўнг, у қўшин билан йирик шаҳарларга юришини эълон қилди, Ростов, Москва ва бошқа шаҳарда "антитеррор операция"лар эълон қилинди.