"Орқадан пичоқ уриш": Путин халққа мурожаат билан чиқди

Россия президентининг айтишича, "ҳар қандай ички можаро давлат учун ҳалокатли таҳдиддир".

Жаҳон
24 июнь 2023 йил
"Орқадан пичоқ уриш": Путин халққа мурожаат билан чиқди

Россия президенти Владимир Путин давлат телеканаллари орқали мурожаат билан чиқди ва мамлакатдаги вазиятга баҳо берди. 

Ўз чиқишида Путин "Вагнер" ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожиннинг ҳаракатларини "хоинлик" ва "орқадан зарба бериш" деб атаган. 

"Россия жанубида, Ростовда аҳвол мураккаблигича қолмоқда. Ким мазкур қўзғолонни қўллаб-қувватласа ёки қўшилса, шубҳасиз қаттиқ жазо олади.  Қуролли кучларга вазиятни бартараф этиш учун тегишли буйруқлар берилди" — дея таъкидлаган Путин. 

Россия президентининг айтишича, "ҳар қандай ички можаро давлат учун ҳалокатли таҳдиддир".

Эслатиб ўтамиз, Евгений Пригожин 23 июн тунида мурожаат билан чиқиб, Россия Мудофаа вазирлиги кучларини ҳарбий ширкат лагерларига ракета зарбалари беришда айблаганди.

Шундан сўнг, у қўшин билан йирик шаҳарларга юришини эълон қилди, Ростов, Москва ва бошқа шаҳарда "антитеррор операция"лар эълон қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+