Пригожин исёнининг охири: жиноий иш ёпилгани эълон қилинди

Айни пайтда Евгений Пригожиннинг қаерда экани номаълум, баъзи манбаларга кўра у Беларусга йўл олган.

Жаҳон
27 июнь 2023 йил
Пригожин исёнининг охири: жиноий иш ёпилгани эълон қилинди

"Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати раҳбари Пригожинга қарши қуролли исён иши ёпилди. Бу ҳақда Россия федерал хавфсизлик хизматига асосланиб, маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Махсус хизматнинг таъкидлашича, ушбу ишни тергов қилиш жараёнида унинг иштирокчилари жиноятни содир этишга қаратилган ҳаракатларни тўхтатгани аниқланган.

Россия Мудофаа вазирлиги "Вагнер" кучларидан барча оғир ҳарбий техникалар давлатга қайтарилиши жараёни бошланиши ҳақида хабар берган. 

Айни пайтда Евгений Пригожиннинг қаерда экани номаълум, баъзи манбаларга кўра у Беларусга йўл олган. 

Эслатиб ўтамиз, Пригожин 24 июнь куни Москвага қуролли юришини эълон қилгач, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди. Ҳатто Беларус президенти Александр Лукашенко ёрдамида келишувга эришилганда ҳам иш тўхтатилмаганди. 

Бундан аввал Россия президенти Владимир Путин "вагнерчилар"га мурожаат қилиб, улар уч йўлни таклиф қилганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+