АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни ўтказмади

Россия ва Хитой эса АҚШни "оддий одамларнинг ўлимига кўз юмиш" да айблади. 

Жаҳон
9 декабрь 2023 йил
АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни ўтказмади

АҚШ  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига вето қўйди.

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ Кенгашнинг доимий аъзоси сифатида вето ҳуқуқига эга.

Хавфсизлик Кенгашидаги қолган давлатлардан 13 таси резолюцияни ёқлаб овоз берди, фақат Буюк Британия бетараф қолди. 

Россия ва Хитой вакиллари АҚШ ветоси қоралаб чиқдилар. Россия вакили Дмитрий  Полянский Ғазо "болалар қабристони" га айланаётганидан огоҳлантирди. 

БМТдаги АҚШ расмийсининг айтишича, резолюцияда Вашингтоннинг таклифлари, жумладан, ҲАМАСнинг 7 октябрдаги "ҳужумини қоралаш" ҳам ҳисобга олинмаган.

“Афсуски, деярли барча тавсияларимиз эътиборга олинмади. Бу шошқалоқ жараённинг натижаси ва воқелик билан алоқаси бўлмаган  қарордир”, дейилади изоҳда. 

Эслатиб ўтамиз,  бир неча кунлик сулҳдан кейин Исроил 1 декабрдан Ғазони яна бомбалай бошлади.  Ҳозиргача жами қурбонлар сони 18 мингга яқинлашгани айтилмоқда. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+