Шахмат чемпионати якунланди: натижалар

Самарқанддаги жаҳон чемпионатининг якуний натижалари эълон қилинди. 

Спорт
30 декабрь 2023 йил
Шахмат чемпионати якунланди: натижалар

Самарқанд шаҳрида ўтган шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

Аввалроқ, рапид йӯналиши бӯйича натижаларни эълон қилган эдик.

29-30 декабрда бӯлиб ӯтган блиц йӯналишининг Open дастурида ҳам яна норвегиялик Магнус Карлсен 16 очко билан чемпион бўлди. У 2 кун олдин рапид йўналишида ҳам чемпион бўлганди.

Блиц йӯналиши бӯйича жаҳон чемпионатининг ТОП 50- рӯйхати.

Блиц йӯналиши бӯйича мусобақалар натижасига кӯра, шоҳсупанинг 2-пиллапоясини Даниил Дубов, 3-пиллапоясини эса Владислав Aртемиев банд қилишди.

Aёллар жамоасида эса Валентина Гунина 14 очко билан блиц йўналишида жаҳон чемпиони бўлди. 2-ӯринга Aлександра Костенюк, 3-ӯринга Жу Жиннер сазовор бӯлишди.

Юртимизни тамсил этаётган шахматчилар орасида эса эркаклар орасида энг яхши натижани Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Якуббоев 12,5 очко билан қайд этишди. 

Жавоҳир Синдоров 12 очко, Нодирбек Aбдусатторов 11,5 очко жамғаришга муваффақ бўлишди.

Қизлар орасида Умида Омонова 9,5 очко, Ҳамдамова Aфрўза 8 очко тўплашди.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+