platina.uz
Спорт

Шахмат бӯйича чемпионатнинг рапид йӯналишидаги ўйинлар якунланди

Ўйинлар Самарқандда бўлиб ўтмоқда. 

Шахмат бӯйича чемпионатнинг рапид йӯналишидаги ўйинлар якунланди

Самарқандда ӯтаётган рапид ва блиц йӯналиши бӯйича VI жаҳон чемпионатида рапид йўналиши бўйича барча ӯйинлар якунига етди. Бу йӯналишда, аввал хабар қилганимиздек, норвегиялик Магнус Карлсен 1-ӯринни олиб, чемпион бўлди. Словениялик Владимир Федосеев иккинчи, хитойлик Янгйи Йу учинчи ўринни эгаллади.

Аёллар гуруҳида эса FIDE байроғи остида баҳсларда иштирок этган (Россияга қӯйилган санкциялар боис бу давлат номидан иштирок эта олмайди) Анастасия Боднарук биринчи ўринни олди ва 2023 йилги жаҳон чемпионига айланди.

Ҳиндистонлик Ҳемпи Канеру кумуш, хитойлик Тингжи Ле бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон жамоасида эса Нодирбек Абдусатторов 9 очко тўплаб, дунё миқёсида энг нуфузли шахматчиларнинг ТОП-10 талигидан жой олди.

Ўзбекистон шахматчи қизлари орасида Афрўза Ҳамдамова энг юқори натижани қайд этди.

Шу тариқа Самарқанд чемпионатининг рапид шахмат бӯйича мусобақаларига якун ясалди.

Чемпионат турнирлари 29-30 декабр кунлари блиц йўналишида давом этади.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid