Янги йил байрамида метро қай тартибда ишлаши маълум бўлди
Метрополитен маъмурияти бу ҳақда маълумот берди.
![Янги йил байрамида метро қай тартибда ишлаши маълум бўлди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/aRvjt6pTy6.2d20031deffa.webp)
Янги йил байрами куни Тошкент метроси қай тартибда ишлаши маълум қилинди.
Шу муносабат билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади:
2023 йил 31 декабр якшанба - дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабр соат 05:00 дан 1 январ соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабр, 2024 йил 1-2 январ) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари очилиши маълум қилинганди.