Метронинг ёпиб қўйилган икки бекати қайта очилади
Бекатларнинг очилиш санаси ва интерваллар хақида маълумот берилди.
25 декабрдан “Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК хабар берди.
Айтилишича, бекатлардаги профилактик ишлар ўз якунига етказилган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 декабр санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.
Aмалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган.
Хабарингиз бор, профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида, “Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилганди ва бекатларгача бепул автобус қатнови йўлга қўйилганди.