"Ўзавтосаноат"нинг савдога жавобгар ўринбосари ишдан олинди

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

Жамият
25 декабрь 2023 йил
"Ўзавтосаноат"нинг савдога жавобгар ўринбосари ишдан олинди

“Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг савдони ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари Таджиев Сардор Убайдуллаевич лавозимидан озод этилди. 

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

Аввалроқ UzAutoMotors сайти киберҳужумга учрагани хабар берилганди.

Таъкидлаш керакки, 22 декабр куни Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo  автомобиллари учун контрактация очилганди.  Аммо онлайн тарзда амалда шартнома расмийлаштиришнинг иложи бўлмади.

Бугун, 25 декабр соат 14дан машиналарга яна онлайн шартнома очилгани айтилди. Аммо маълумотларга кўра, техник носозликлар давом этмоқда. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+