UzAuto Motors сайти киберҳужумга учради

Оммабоп автомобиллар учун шартномалар қачон очилиши ҳам айтилди. 

Жамият
25 декабрь 2023 йил
UzAuto Motors сайти киберҳужумга учради

UzAuto Motors сайти киберҳужумга учради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати тақдим этган маълумотда айтилади. 

"22 декабр куни UzAutoSavdo тизимида соат 10:00 дан бошлаб қатор ташқи таъсирлар кузатилди ва бунинг натижасида тизимга мурожаатлар сони 1 сонияда 50 000 – 60 000 га етди.

UzAutoSavdo тизимига автомобиллар учун контрактация бошлангандан сўнг қилинган давомли киберҳужумлар, авторизация сўровларини қайта ишлашда муаммоларни юзага келтирди. Бу ўз навбатида, онлайн савдо тизимининг тўлиқ блокланишига олиб келди.

Носозликларни бартараф этиш ва ишлашини таъминлаш бўйича техник ишлар амалга оширилди. Киберҳужумлар ўрганилиб, тергов учун керакли тузилмаларга юборилди" дейилади хабарда. 

Оммабоп автомобиллар учун савдо бугун, соат 14:00дан очилади. 

Эслатиб ўтамиз, 22 декабр куни Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo  автомобиллари учун контрактация очилганди. Аммо онлайн тарзда амалда шартнома расмийлаштиришнинг иложи бўлмади. Фойдаланувчилар на сайт, на илова орқали шартнома олиб бўлмаётгани ҳақида маълум қилишган.  

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+