UzAuto Motors шартномалар очилганини эълон қилди
Автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин.
Бугун, 22 декабр куни UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
Автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин.
"Эътибор қаратинг, шу кунларда барча Chevrolet дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.
Chevrolet оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат UzAutoSavdo иловаси, шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Телеграм-бот фақат навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади" дейилади хабарда.
UzAuto Motors компанияси октябр ойида сотувда бўлмаган бир қатор автомобилларнинг нархларини оширганди.