platina.uz

UzAuto Motors сотувда йўқ бўлган машиналар нархини оширди

Янгиланган нархлар компания сайтида эълон қилинган. 

Иқтисод
18 октябрь 2023 йил
UzAuto Motors сотувда йўқ бўлган машиналар нархини оширди

UzAuto Motors компанияси ҳозир сотуви ёпиб қўйилган бир қатор автомобилларнинг нархларини оширди. Янгиланган нархлар компаниянинг Chevrolet.uz сайтида эълон қилинди.

Янги нархлар билан танишинг:

  • Lacetti L-Style Plus AT: 169 118 000 сўм (эски нархи – 160 868 000 сўм);
  • Damas D2 DLX Style Plus: 96 932 000 сўм (эски нархи – 92 204 000 сўм);
  • Labo LB2 Plus: 96 370 000 сўм (эски нархи – 91 669 000 сўм);
  • Cobalt GS-Style Plus MT: 119 542 000 сўм (эски нархи – 113 711 000 сўм);
  • Cobalt GX-Style Plus AT: 141 181 000 сўм (134 294 000 сўм).

    Эслатиб ўтамиз, бироз вақт аввал автосалонларда шартнома бериш бир муддатга очилган ва тезда ёпилганди. Машиналар сотуви қачон бошланиши номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ Captiva–5 қачон ва қандай нархларда сотувга чиқиши маълум бўлганди.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+