“Wildberries Taxi” монопол платформа деб топилди
Ўзбекистонда энг оммабоп такси агрегаторларидан бири бўлган Yandex фаолиятида узилишлар кузатилгани ортидан рақобатчи агрегаторларда нархлар кескин ошганди.

“WB Taxi” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи асосида йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида “WB Taxi” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.
Ўзбекистонда энг оммабоп такси агрегаторларидан бири бўлган Yandex фаолиятида узилишлар кузатилгани ортидан рақобатчи агрегаторларда тирбанд вақтларда йўл ҳақи кескин ошди. Рақобат қўмитаси нархлар бир неча баробар кўтарилганини маълум қилиб, тарифлар оширилишининг асослилигини ва инсофсиз рақобат аломатларини ўрганишни бошлади.
Компания учун антимонополия комплаенс тизимини мажбурий жорий этиш ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини мониторинг қилиш чоралари белгиланган.





