platina.uz
Жамият

"Click" монопол мавқега эга деб топилди

Платформанинг онлайн тўлов тизимлари бозорида устунлиги эътироф этилган. 

"Click" монопол мавқега эга деб топилди

“Click” АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмитанинг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида “Click” АЖни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.

Тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилади.

Аввал Uzum tezkor монопол мавқега эга деб топилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid