“YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар монопол сифатида эътироф этилди
Асос сифатида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК ва “YANDEXGO UB” МЧЖларнинг бу соҳаларда устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномалари кўрсатилган.
Рақобат қўмитаси томонидан “YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди.
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.
Асос сифатида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК ва “YANDEXGO UB” МЧЖларнинг бу соҳаларда устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномалари кўрсатилган.
Қўмита “YANDEXGO UB” МЧЖ ва “YANDEX EATS” МЧЖ ХKлар томонидан янги тартибга солиш ҳужжатлари талабларини бажарилишини олқишлаган.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа операторлари уларнинг фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Рақобат қўмитаси ўтган йили “YANDEXGO UB” МЧЖ хизматларини такси бозорида устун мавқега эга дея топганди.