OLX устун мавқега эга деб топилди
Устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.

OLX платформаси устун мавқега эга деб топилди.
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи асосида онлайн реклама (эълон жойлаштириш) хизматлари бозорида “OLX Classifieds” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.
