platina.uz
Жамият

Баҳодир Юнусов МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди. 

Баҳодир Юнусов МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Баҳодир Юнусов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди. У 2024 йил мазкур лавозимга тайинланганди.

Баҳодир Юнусов Президент матбуот хизмати бош консултанти лавозимида ҳам ишлаган.

Ундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid