platina.uz

Жиззахда бюджетдан қарийб 2 млрд. сўм ажратилди

Қарор кеча, 19 декабр куни эълон қилинган. 

Жамият
20 декабрь 2023 йил
Жиззахда бюджетдан қарийб 2 млрд. сўм ажратилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши турли мақсадлар учун бюджетдан 1,8 млрд. сўм ажратишни маъқуллади.

Қарор кеча, 19 декабр куни эълон қилинган.

Ушбу маблағ Жиззах шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадлари, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, кредиторлик қарзларини қоплаш мақсадида ишлатилади.

Давлат молиявий назорат инспекцияси вилоят бошқармаси пулларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади.

Аввалроқ Тошкент вилоятида Янги йил арчаси учун 700 миллион сўм сарфланиши маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+