Нурафшонда Янги йил арчаси учун 700 миллион сўм сарфланади

Бу бўйича Зойир Мирзаевнинг фармойиши эълон қилинди. 

Жамият
19 декабрь 2023 йил
Нурафшонда Янги йил арчаси учун 700 миллион сўм сарфланади

Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида Янги йил арчасини ўрнатиш ва безатиш харажатлари учун 700 миллион сўм ажратилади.

Бу бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойиши эълон қилинди. 

Маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан тақдим этилади. Пул "Тошкент вилояти бизнес марказларини қуриш дирекцияси" ДУК ҳисобига ўтказиб берилиши кўзда тутилган. 

Зойир Мирзаев кеча, 18 декабр куни Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши биносининг боғини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун 550 миллион сўм ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+